Навоий аэропорти 2030 йилгача парвозларни 2,3 баробарга оширади

Навоий халқаро аэропорти 2030 йилгача парвозлар, йўловчи ва юк ташиш ҳажмини кескин ошириш, шунингдек лойиҳавий бошқарув ва мустақил тариф сиёсатини жорий этишни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. 2030 йилгача Навоий халқаро аэропортидаги парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш режалаштирилган. Бу аэропорт самарадорлигини оширишга қаратилган президент қарорида белгиланган.
Шунингдек, 2030 йилга бориб йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.
“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқарув тизимидан ажратилиб, унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади.
Корхона ижро этувчи органига қуйидаги ваколатлар берилади:
ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизмат турларини кенгайтириш;
ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар олиб келган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон бозори конъюнктурасига мос тарифларни мустақил белгилаш.
“Uzbekistan Airways”да кутилган ўзгаришлар: президент тақдимот билан танишди