https://sputniknews.uz/20260202/uzbekistan-airways-prezident-taqdimot-tanishish-55434296.html
“Uzbekistan Airways”да кутилган ўзгаришлар: президент тақдимот билан танишди
“Uzbekistan Airways”да кутилган ўзгаришлар: президент тақдимот билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Навоий аэропорти мустақил музокара ҳуқуқи, "порто-франко" зонаси, юк ҳажмини ошириш ва авиация таълими бўйича янги режалар тақдим этилди.
2026-02-02T18:41+0500
2026-02-02T18:41+0500
2026-02-02T18:43+0500
ўзбекистон
самолёт
аэропорт
шавкат мирзиёев
навоий шаҳри
uzbekistan airways
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/02/55433641_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_10c3b2719bb89588eae238136d272b48.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва авиация корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Таклифга кўра, Навоий халқаро аэропорти "Uzbekistan Airports"нинг марказлашган бошқарувидан ажратилиб, маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ва техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.Бизнес-режага мувофиқ, тижорат ва ноавиацион фаолият 50 фоизга оширилади, 25 дан ортиқ авиакомпаниянинг доимий парвозлари йўлга қўйилади, қайта ишланадиган юк ҳажми 20 минг тоннадан оширилади.Ҳудудда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган "порто-франко" эркин божхона зонаси ташкил этиш таклиф қилинди. 2029 йил 1 январгача махсус техника ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади. Аэропорт ҳудудидаги меҳмонхона ҳам унинг тасарруфига ўтказилади.Трансформация доирасида энергия тежовчи технологиялар ва электр транспорт воситаларини жорий этиш, ташкилий тузилмаларни қайта кўриб чиқиш, штатларни мақбуллаштириш, халқаро кредит рейтингини ошириш, IPO ва корпоратив облигациялар чиқариш режалаштирилган.Шунингдек, Фуқаро авиацияси университети ва авиация техникумини ташкил этиш ишлари кўриб чиқилди. Таълим муассасалари АҚШнинг Embry-Riddle ва Франциянинг ENAC марказлари билан ҳамкорликда йўлга қўйилиб, учувчи, муҳандис, диспетчер ва техник мутахассислар тайёрланади.Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20250923/uzbekistan-boeing-dreamliner-samolyot-52168892.html
ўзбекистон
навоий шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/02/55433641_43:0:1180:853_1920x0_80_0_0_33f6ddb1a71d14fb2f8f54aa99666f9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий, ўзбекистон, навоий халқаро аэропорти, uzbekistan airports, uzbekistan airways, порто-франко, божхона зонаси, юк ташиш, ipo, авиация университети, embry-riddle, enac, трансформация
навоий, ўзбекистон, навоий халқаро аэропорти, uzbekistan airports, uzbekistan airways, порто-франко, божхона зонаси, юк ташиш, ipo, авиация университети, embry-riddle, enac, трансформация
“Uzbekistan Airways”да кутилган ўзгаришлар: президент тақдимот билан танишди
18:41 02.02.2026 (янгиланди: 18:43 02.02.2026) Тақдимотда Навоий аэропортига имтиёзлар бериш, авиация соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, штатларни мақбуллаштириш, IPO ва носоҳавий фаолиятни молиялаштиришни тўхтатиш масалалари кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва авиация корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Таклифга кўра, Навоий халқаро аэропорти "Uzbekistan Airports"нинг марказлашган бошқарувидан ажратилиб, маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ва техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.
Аэропорт даромадлари инфратузилмани модернизация қилишга йўналтирилиб, авиация хизматлари экспортини ошириш кўзда тутилган.
Бизнес-режага мувофиқ, тижорат ва ноавиацион фаолият 50 фоизга оширилади, 25 дан ортиқ авиакомпаниянинг доимий парвозлари йўлга қўйилади, қайта ишланадиган юк ҳажми 20 минг тоннадан оширилади.
Ҳудудда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган "порто-франко" эркин божхона зонаси ташкил этиш таклиф қилинди. 2029 йил 1 январгача махсус техника ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади. Аэропорт ҳудудидаги меҳмонхона ҳам унинг тасарруфига ўтказилади.
Трансформация доирасида энергия тежовчи технологиялар ва электр транспорт воситаларини жорий этиш, ташкилий тузилмаларни қайта кўриб чиқиш, штатларни мақбуллаштириш, халқаро кредит рейтингини ошириш, IPO ва корпоратив облигациялар чиқариш режалаштирилган.
2026 йилдан "Uzbekistan Airways" ва "Uzbekistan Airports" томонидан носоҳавий фаолиятни молиялаштириш тўхтатилади. Уларнинг фаолияти тегишлича 16 ва 18 устувор вазифа асосида йўлга қўйилади.
Шунингдек, Фуқаро авиацияси университети ва авиация техникумини ташкил этиш ишлари кўриб чиқилди. Таълим муассасалари АҚШнинг Embry-Riddle ва Франциянинг ENAC марказлари билан ҳамкорликда йўлга қўйилиб, учувчи, муҳандис, диспетчер ва техник мутахассислар тайёрланади.
Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.