ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўтган сутка давомида Россия Қуролли кучлари яна иккита аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Хусусан, Харков вилоятидаги Чугуновка қишлоғи ва Суми вилоятидаги Поповка қишлоғи Россия кучлари назорати остига ўтди, дейилади хабарда.
Айни дамда артиллерия ва учувчисиз аппаратлар ёрдамида буфер зонаси мустаҳкамланмоқда. Тинч аҳолини Украина Қуролли Кучлари томонидан юзага келадиган террористик таҳдидлардан қўшимча ҳимоя қилинмоқда.
Освобождение Чугуновки
© Sputnik
Ўтган тунда Россия Қуролли Кучлари Украинадаги нишонларга қарши оммавий зарба берди. Зарбалар узоқ масофали, денгиз ва ҳавода учириладиган юқори аниқликдаги қуроллар жумлдадан "Кинжал" гипертовушли ракеталар ёрдамида амалга оширилди.
Ушбу зарбалар Украинанинг Россия фуқаролик объектларига берган зарбаларига жавоб бўлиб, УҚК энергетика ва транспорт инфратузилмасига зарар етказди, дейилади хабарда.
Ўтган бир сутка давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1300дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 20та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 26та дала артиллерия қуроллари, битта ёппасига ўт очиш реактив тизими, 168та учувчисиз аппарат ва 69та ҳарбий автомобилларни ташкил қилди.