ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Донецк Халқ Республикасининг Диброва қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар билан Донецк Халқ Республикасининг Диброва аҳоли пунктини озод қилишни якунлади", - дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов 164- ва 169-алоҳида мотоўқчи бригадалар қўмондонлиги ва шахсий таркибини ДХРнинг Диброва аҳоли пункти озод қилингани билан табриклади.
Шунингдек, кеча Россия ҳарбийлари бир қатор шаҳар ва қишлоқларни озод қилишга муваффақ бўлгани маълум қилинди.