ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Родинское, Артемовка ва Вольное аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига илгарилашни давом эттириб, Запорожье вилоятидаги Гуляйполе аҳоли пунктини озод қилишни якунлаган.
Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов 9-алоҳида гвардия мотоўқчи бригадаси қўмондонлиги ва шахсий таркибини Донецк Халқ Республикасининг Родинское аҳоли пункти озод этилгани муносабати билан табриклаган.