ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия қўшинлари Донецк Халқ Республикасининг Свято-Покровское қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Свято-Покровское аҳоли пунктини озод қилди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, маълумотда қайд этилишича, “Жануб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Константиновка, Краматорск, Никифоровка ва Резниковка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг механизациялашган, тоғ-ҳужум, мотопиёда ҳамда денгиз пиёдалари бригадалари тузилмаларига жиддий талофат етказган.