ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россия армияси Суми вилоятидаги Високое ва ДХРдаги Светлое аҳоли пунктларини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Ушбу ҳуддуда Украина Қуролли Кучлари 200 га яқин аскар, зирҳли жанговар машина, 15 та транспорт воситаси, артиллерия қуроли, радиоэлектрон кураш станцияси ва бешта омборни йўқотди.
"Марказ" гуруҳи жангчилари шунингдек, ДХРдаги Светлое аҳоли пунктини эгаллаб олишди ва Димитровда қамал қилинган душманни йўқ қилишда давом этишди.
Бу шаҳар декабрь ойининг бошида озод қилинган Красноармейск билан ягона агломерацияни ташкил қилади. Бир кун олдин президент Владимир Путин қўшинлар Димитровни тўлиқ қуршаб олганини ва аллақачон ҳудуднинг 50 фоизини назоратга олганини эълон қилди.
"Марказ" қўшинлари жанг олиб бораётган ҳудудда Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 525 нафар аскар, 14 та транспорт воситаси, бешта зирҳли жанговар машина, учта дала артиллерия қурилмаси ва битта радиоэлектрон кураш станциясини ташкил этди.