Путин Россия иқтисодиёти ўсишини баҳолади

Россия ялпи ички маҳсулоти уч йил давомида 9,7 фоизни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Россияда бу йил реал иш ҳақида ўсиши 4,5 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилди.
Путиннинг Россия иқтисодиёти тўғрисидаги бошқа баёнотлари:
Ишсизлик даражаси 2,2 фоиз бўлди – бу яхши кўрсаткич.
Россияда инфляция муаммосини ҳал қилишга эришилмоқда, йил охирига келиб у 5,7-5,8 фоиз бўлади.
Россия ялпи ички маҳсулоти уч йил давомида 9,7 фоизни ташкил этди, Евроҳудудда эса 3,1 фоиз бўлган.
Марказий банк олтин-валюта захиралари ўсишда давом этмоқда, ҳозир улар 741,5 млрд долларни ташкил этади.
Россия давлат қарзи – ривожланган иқтисодиётлар орасида энг камларидан бири.
2025 йилда Россиянинг бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 2,6 фоизини ташкил қилади, келгуси йилда у ЯИМнинг 1,6 фоизигача камаяди.
Путиннинг сўзларига кўра, 2026 йилда ЯИМнинг паст ўсиши ҳукумат ва Марказий банк томонидан мамлакатда инфляцияни таргет қилиш билан боғлиқ онгли қўшма қарордир.
Россия иқтисодиёти юқори маошлар иқтисодиёти бўлиши шарт – Путин