Россия иқтисодиёти юқори маошлар иқтисодиёти бўлиши шарт – Путин

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2025
Oбуна бўлиш
Россия президенти бу қуруқ гап ва популзм эмаслигини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия иқтисодиёти юқори маошлар иқтисодиёти бўлиши шарт, давлат амалга ошираётган стратегиянинг маъноси шунда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум (ШИФ) ялпи мажлисида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Узоқ Шарқ, Арктикани ривожлантириш, келажак иқтисодиётини барпо қилиш одамлар фаровонлиги ва улар даромадининг ўсишига, малакали, юқори маошли иш жойлари фойдасига бандликнинг тузилмавий ўзгаришига олиб келиши шарт. Биз бу минтақаларда ва бутун мамлакат бўйлаб амалга ошираётган стратегиянинг маъноси, мантиғи шунда. Россия иқтисодиёти юқори маошлар иқтисодиёти бўлиши шарт. Бу қуруқ гап эмас, бу популизм эмас: бунда иқтисодий маъно бор”, - деди Россия раҳбари.
Путиннинг аниқлик киритишича, сўнгги ўн йил ичида Узоқ Шарқда ўртача ойлик 2,5 бараварга ошган. Ўтган йил якунларига кўра номинал иш ҳақи ойига 100 минг рублдан ошган. Шунингдек, минтақада ишсизлик даражаси 2,4 фоизгача камайган.
Х ШИФ 3-6 сентябрь кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтмоқда. Бу йилги форумнинг мавзуси "Узоқ Шарқ — тинчлик ва тараққиёт учун ҳамкорлик".
Sputnik — форумнинг бош ахборот ҳамкори
Владимир Путин ШИФ ялпи мажлисида иштирок этмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2025
Путин Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида иштирок этди - видео
Янгиликлар лентаси
0