https://sputniknews.uz/20251219/vladimir-putin-54307075.html
Владимир Путин билан йил якунлари - жонли эфир
Владимир Путин билан йил якунлари - жонли эфир
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин якунланаётган йил сарҳисобини чиқариб, журналистлар, оддий россияликлар ҳамда хорижий ОАВ, жумладан, дўстона бўлмаган мамлакатлар вакилларининг саволларига жавоб беради.
2025-12-19T14:00+0500
2025-12-19T14:00+0500
2025-12-19T14:00+0500
россия
владимир путин
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/13/54307443_0:0:3144:1770_1920x0_80_0_0_67aaa48d8eda2cc403417d6d55ddf733.png
Бу йил ҳам ўтган йилдагидек Россия президентининг тўғридан-тўғри мулоқоти ва катта матбуот анжумани Москвадаги Гостинная ҳовлисида ўтказилмоқда. Давлат раҳбари бир неча соат давомида россияликлар ва журналистлар, шу жумладан, хорижий ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бермоқда.Мазкур тадбир замонавий технологиялар билан бойитилган: залда статистик маълумотлар, шунингдек россияликларнинг видеоқўнғироқларидан лавҳалар намойиш этилмоқда. Гостинная ҳовлиси эса сўнгги йилларда давлат раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиладиган анъанавий майдонга айланган.Телеканаллар эфир учун камида уч соат ажратган. Таъкидлаш жоизки, 2001 йилда матбуот анжумани 95 дақиқа давом этган бўлса, 2004 йилдан буён у камида 180 дақиқани ташкил этмоқда. 2024 йилда эса Владимир Путин камералар олдида тўрт ярим соат давомида мулоқот қилган.Президент бу формат ҳақида бир пайт ҳазил тариқасида шундай деган эди: "Матбуот анжуманини таъмирлаш каби тугатиб бўлмайди — уни фақат тўхтатиш мумкин".2001 йилдан буён 18 та тўғридан-тўғри мулоқот ва 16 та йирик матбуот анжумани ўтказилди. 2020 йилда ушбу форматлар бирлаштирилди. Таҷриба муваффақиятли бўлгани сабабли, 2023 йилдан бошлаб тадбирлар “Владимир Путин билан йил якунлари” деб номланмоқда.Бу йил Россия президенти билан тўғридан-тўғри алоқа учун 2,5 миллиондан ортиқ савол келиб тушган. Замонавий рақамли технологиялар ёрдамида улар онлайн тарзда қайта ишланди.Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, саволлар олдиндан тизимлаштирилиб, давлат раҳбарига юборилган. Бу Путинга керакли маълумотларни тезкор тайёрлаш имконини берган.Песков таъкидлашича, мурожаатларнинг 20 фоизи ижтимоий сиёсатга оид бўлиб, энг оммабоп йўналиш ҳисобланади. Давлат ва жамият масалалари — 11 фоиз, уй-жой муаммолари — 10 фоиз, иқтисодиёт — 9 фоиз, махсус ҳарбий операциялар — 8 фоиз, соғлиқни сақлаш ва уй-жой коммунал хўжалиги — 7 фоизни ташкил этган.Шунингдек, махсус ҳарбий операция иштирокчилари билан боғлиқ мурожаатлар сони камайгани қайд этилди. Бу ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самара бераётганидан далолат, дея таъкидлади Песков. Унинг сўзларига кўра, “Йил якунлари” тадбиридан сўнг Путин ҳарбийлар билан алоҳида мулоқот ўтказиши мумкин.“Сбербанк”нинг сунъий интеллект бўйича эксперти Алена Стемпаржевскаянинг маълум қилишича, энг кўп саволлар Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ўлкаси, Ростов ва Свердловск вилоятларидан келиб тушган. Энг фаол мурожаатчилар эса 56 ёшдан ошган аёллар ҳисобланади.“Владимир Путин билан йил якунлари” дастури учун саволлар қабул қилиш 4 декабрь куни Москва вақти билан соат 15:00 да бошланган. Аввалги йиллардагидек, бу йил ҳам GigaChat сунъий интеллект тизими тўғридан-тўғри алоқага келиб тушган мурожаатларни дешифровка қилишда қўлланилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/13/54307443_366:0:3097:2048_1920x0_80_0_0_17c9d4ac59f42284f259ec100f19fb80.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин билан йил якунлари видео
владимир путин билан йил якунлари видео
Владимир Путин билан йил якунлари - жонли эфир
Владимир Путин якунланаётган йил сарҳисобини чиқариб, журналистлар, оддий россияликлар ҳамда хорижий ОАВ, жумладан, дўстона бўлмаган мамлакатлар вакилларининг саволларига жавоб беради.
Бу йил ҳам ўтган йилдагидек Россия президентининг тўғридан-тўғри мулоқоти ва катта матбуот анжумани Москвадаги Гостинная ҳовлисида ўтказилмоқда. Давлат раҳбари бир неча соат давомида россияликлар ва журналистлар, шу жумладан, хорижий ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бермоқда.
Мазкур тадбир замонавий технологиялар билан бойитилган: залда статистик маълумотлар, шунингдек россияликларнинг видеоқўнғироқларидан лавҳалар намойиш этилмоқда. Гостинная ҳовлиси эса сўнгги йилларда давлат раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиладиган анъанавий майдонга айланган.
Телеканаллар эфир учун камида уч соат ажратган. Таъкидлаш жоизки, 2001 йилда матбуот анжумани 95 дақиқа давом этган бўлса, 2004 йилдан буён у камида 180 дақиқани ташкил этмоқда. 2024 йилда эса Владимир Путин камералар олдида тўрт ярим соат давомида мулоқот қилган.
Президент бу формат ҳақида бир пайт ҳазил тариқасида шундай деган эди: "Матбуот анжуманини таъмирлаш каби тугатиб бўлмайди — уни фақат тўхтатиш мумкин".
2001 йилдан буён 18 та тўғридан-тўғри мулоқот ва 16 та йирик матбуот анжумани ўтказилди. 2020 йилда ушбу форматлар бирлаштирилди. Таҷриба муваффақиятли бўлгани сабабли, 2023 йилдан бошлаб тадбирлар “Владимир Путин билан йил якунлари” деб номланмоқда.
Бу йил Россия президенти билан тўғридан-тўғри алоқа учун 2,5 миллиондан ортиқ савол келиб тушган. Замонавий рақамли технологиялар ёрдамида улар онлайн тарзда қайта ишланди.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, саволлар олдиндан тизимлаштирилиб, давлат раҳбарига юборилган. Бу Путинга керакли маълумотларни тезкор тайёрлаш имконини берган.
Песков таъкидлашича, мурожаатларнинг 20 фоизи ижтимоий сиёсатга оид бўлиб, энг оммабоп йўналиш ҳисобланади. Давлат ва жамият масалалари — 11 фоиз, уй-жой муаммолари — 10 фоиз, иқтисодиёт — 9 фоиз, махсус ҳарбий операциялар — 8 фоиз, соғлиқни сақлаш ва уй-жой коммунал хўжалиги — 7 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, махсус ҳарбий операция иштирокчилари билан боғлиқ мурожаатлар сони камайгани қайд этилди. Бу ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самара бераётганидан далолат, дея таъкидлади Песков. Унинг сўзларига кўра, “Йил якунлари” тадбиридан сўнг Путин ҳарбийлар билан алоҳида мулоқот ўтказиши мумкин.
“Сбербанк”нинг сунъий интеллект бўйича эксперти Алена Стемпаржевскаянинг маълум қилишича, энг кўп саволлар Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ўлкаси, Ростов ва Свердловск вилоятларидан келиб тушган. Энг фаол мурожаатчилар эса 56 ёшдан ошган аёллар ҳисобланади.
“Владимир Путин билан йил якунлари” дастури учун саволлар қабул қилиш 4 декабрь куни Москва вақти билан соат 15:00 да бошланган. Аввалги йиллардагидек, бу йил ҳам GigaChat сунъий интеллект тизими тўғридан-тўғри алоқага келиб тушган мурожаатларни дешифровка қилишда қўлланилмоқда.