Ўзбекистонда тақиқланган экин етиштириш бўйича қанча шахс судлангани очиқланди

Жорий йилнинг 11 ойи давомида тақиқланган экин етиштириш билан боғлиқ жиноятлар бўйича минглаб шахслар судланиб, уларга қамоқ ва бошқа турдаги жазолар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 1 748 нафар шахс судланди. Уларнинг 191 нафари озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қолган 1 557 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар — жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки шартли ҳукм тайинланган. Шунингдек, 4 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
2024 йилда мазкур модда бўйича 1 875 нафар шахс судланиб, уларнинг 258 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 1 617 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Шунингдек, 8 нафар шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди