https://sputniknews.uz/20251125/tashkent-giyohvandlik-vositalar-53728722.html
Тошкент шаҳри ва вилоятида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва вилоятида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида 7 кг дан ортиқ марихуана, божхонада эса қарийб 5 кг синтетик “Клефедрон” топилди. Бир нечта шахслар қўлга олинди, жиноят ишлари қўзғатилди.
2025-11-25T15:34+0500
2025-11-25T15:34+0500
2025-11-25T15:48+0500
ўзбекистон
жамият
жиноят кодекси
жиноятчи
тошкент
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
иив
наркотик моддалар
гиёҳванд моддалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/19/53730350_0:371:853:851_1920x0_80_0_0_96b962c87cca9385c84a21b385f09485.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.Тергов маълумотларига кўра, ҳар икки шахс гиёҳвандлик моддаларини уй шароитида етиштириб, сотиш мақсадида сақлаб келган. Уларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.Яна бир ҳолатда Россиядан олиб келинаётган гиёҳвандлик воситаси ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.Ушбу ҳолатлар юзасидан айбланувчиларга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251108/narkojinoyatlar-uchun-20-yil-ozodlikdan-mahrum-qilish-53317222.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/19/53730350_0:211:853:851_1920x0_80_0_0_98f5b5a89e27fda2f17d4f87c21dde7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гиёҳвандлик воситалари, тошкент вилояти, тошкент шаҳри, дхх, ииб, “хавфсиз ва соғлом юрт”, марихуана, синтетик модда, клефедрон, божхона пости, гиёҳвандлик савдоси, жиноят иши, жк 273-модда, жк 246-модда, наркотик айланмаси, тезкор тадбир
гиёҳвандлик воситалари, тошкент вилояти, тошкент шаҳри, дхх, ииб, “хавфсиз ва соғлом юрт”, марихуана, синтетик модда, клефедрон, божхона пости, гиёҳвандлик савдоси, жиноят иши, жк 273-модда, жк 246-модда, наркотик айланмаси, тезкор тадбир
Тошкент шаҳри ва вилоятида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди
15:34 25.11.2025 (янгиланди: 15:48 25.11.2025) Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди, синтетик моддалар ва марихуана бўйича бир нечта шахслар қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар берди.
"Зангиота туманидан 1978 йилда туғилган А.А.нинг уйидан 5 кг, Қибрай туманида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган Д.А.нинг хонадонидан эса 2 кг 326 грамм марихуана олинди", — дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, ҳар икки шахс гиёҳвандлик моддаларини уй шароитида етиштириб, сотиш мақсадида сақлаб келган. Уларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Яна бир ҳолатда Россиядан олиб келинаётган гиёҳвандлик воситаси ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
"Тошкент туманидаги “Навоий” чегара-божхона постига Қозоғистондан кириб келган, Тошкент шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган А.А. ҳамда Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган М.А.га тегишли икки дона редуктор текширилганда, уларнинг ичида 4 кг 965 грамм “Клефедрон” синтетик моддаси топилди. Тадбир давомида ушбу моддани қабул қилиб олган, уларнинг яна уч нафар шериклари — Э.Б., И.И. ва О.Ж. ҳам қўлга олинди", — деб хабарда қайд этилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан айбланувчиларга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.