Бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман — Фицо

Фицо Украинага қурол етказиб беришга қарши эканини яна бир бор тасдиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Словакия бош вазири Роберт Фицо рус ва украиналикларни ўлдирилишини ёқловчи Европанинг бир қисми бўлишни истамаслигини айтди.

“Агар рус ёки украиналикнинг ҳаёти Ғарбий Европа учун ҳеч нарса бўлса, мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни хоҳламайман”, - деб ёзи у ўзининг Facebook* даги саҳифасида.

Пайшанба куни Фицо Европа Кенгаши президентига Антонио Коштага, Словаки 18-19 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида Россия активлари ҳисобидан Украинанинг ҳарбий харажатларини молиялаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватламаслигини ёзган эди.
Олдинроқ Фицо Украинани қўллаб-қуватлаётган мактаб ўқувчиларига “Агар сизлар шундай қаҳрамон экансизлар, урушни қўллаб-қувватлар экансизлар, Украинага боринглар” деган эди.
*Россияда таъқиқланган ижтимоий тармоқ
Фицо: ҳеч ким Словакия ва Венгрияга қаердан нефть ва газ олиши кераклигини буюра олмайди
Мирзиёев ва Фицо музокаралари: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Словакия Россияга қарши санкцияларни таҳлил қилмасдан қўллаб-қувватламайди – Фицо