https://sputniknews.uz/20250609/mirziyoev-fitso-49804468.html
Мирзиёев ва Фицо музокаралари: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Мирзиёев ва Фицо музокаралари: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
2025-06-09T14:04+0500
2025-06-09T14:04+0500
2025-06-09T14:04+0500
сиёсат
ўзбекистон
словакия
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/09/49803998_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_9d6a1c7351734fbe7d50937372391ae6.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Учрашув аввалида Мирзиёев ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Словакия муносабатлари тарихида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.Товар айирбошлашни кўпайтириш, энг аввало, ўзаро етказиб берилаётган маҳсулот турларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистондан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё маҳсулотлари, полимерлар, Словакиядан эса каучук, автомобиль қисмлари, фармацевтика ва бошқа саноат товарларини етказиб бериш шулар жумласидан.Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида имзоланадиган битимларни амалга ошириш доирасида техник тўсиқларни бартараф этиш ва квант эталони лабораториясини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.Словакиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича кенг кўламли дастурни тайёрлаш, жумладан, агросаноат мажмуи, автомобиллар учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "яшил" энергетика ва туризм лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.Рақамли ечимларни жорий этиш ва стартап инвестициялар соҳасида катта имкониятлар мавжуд. Шу маънода IT стартапларини акселерация қилиш бўйича қўшма венчур фондини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.Шунингдек, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд молиявий воситалардан кенг фойдаланиш таклиф этилди.Гуманитар соҳада таълим ва академик алмашинувни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди. Қўшма тадқиқот дастурларини, шу жумладан, Братиславадаги Коменский университети иштирокида йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.Томонлар ўзаро кўргазмалар, кино намойишлари, концертлар, шунингдек, музей иши соҳасидаги лойиҳаларни ўтказишни назарда тутувчи Маданият соҳасида ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олдилар.Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Словакия томони ушбу соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди.Қабул қилинган қарор ва келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиниши ҳақида келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20250609/slovakiya-bosh-vaziri-rasmiy-kutib-olish-49797137.html
ўзбекистон
словакия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/09/49803998_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4d5446d826d7dd65b7a7cba9861cb0c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев словакия бош вазири роберт фицо музокаралар ҳамкорлик
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев словакия бош вазири роберт фицо музокаралар ҳамкорлик
Мирзиёев ва Фицо музокаралари: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Учрашувда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд молиявий воситалардан кенг фойдаланиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида Мирзиёев ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Словакия муносабатлари тарихида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.
Товар айирбошлашни кўпайтириш, энг аввало, ўзаро етказиб берилаётган маҳсулот турларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистондан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё маҳсулотлари, полимерлар, Словакиядан эса каучук, автомобиль қисмлари, фармацевтика ва бошқа саноат товарларини етказиб бериш шулар жумласидан.
Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида имзоланадиган битимларни амалга ошириш доирасида техник тўсиқларни бартараф этиш ва квант эталони лабораториясини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Словакиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича кенг кўламли дастурни тайёрлаш, жумладан, агросаноат мажмуи, автомобиллар учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "яшил" энергетика ва туризм лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Рақамли ечимларни жорий этиш ва стартап инвестициялар соҳасида катта имкониятлар мавжуд. Шу маънода IT стартапларини акселерация қилиш бўйича қўшма венчур фондини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд молиявий воситалардан кенг фойдаланиш таклиф этилди.
Гуманитар соҳада таълим ва академик алмашинувни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди. Қўшма тадқиқот дастурларини, шу жумладан, Братиславадаги Коменский университети иштирокида йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Томонлар ўзаро кўргазмалар, кино намойишлари, концертлар, шунингдек, музей иши соҳасидаги лойиҳаларни ўтказишни назарда тутувчи Маданият соҳасида ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олдилар.
Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Словакия томони ушбу соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Қабул қилинган қарор ва келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиниши ҳақида келишиб олинди.