ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Россия армияси Харьков вилоятидаги Лиман қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол хатти-ҳаракатлар билан Харьков вилоятидаги Лиман аҳоли пунктини озод қилишни якунлади”, - дейилади хабарда.
Лиман - Волчанскдан бир неча километр жанубда жойлашган қишлоқ.
Аввалроқ Харьков вилоятидаги Кучеровка аҳоли пункти озод қилинган эди.