ТОШКЕНТ, 8дек – Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегараолди электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қобилиятини оширади. Бу ҳақда Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Ибраевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Жаҳон банки дастури кўмагида чегара ҳудудларидаги электр узатиш линияларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш билан шуғулланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасининг амалга оширилиши саноат корхоналарини қўшимча электр энергияси билан таъминлаш ва озиқ-овқат дастурларини бажариш имконини беради.
Эслатамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ибраевни қабул қилгани ва учрашувда, жумладан, энергетика соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилгани хабар қилинган эди.