https://sputniknews.uz/20251202/prezident-yigilish-topshiriqlar-53863171.html
Қишда электр ва газ ўчмасин — президент йиғилишда яна қандай топшириқлар берди?
Қишда электр ва газ ўчмасин — президент йиғилишда яна қандай топшириқлар берди?
Sputnik Ўзбекистон
Президент йиғилишида Тошкент ва ҳудудларда экологик вазият, чиқиндиларни қайта ишлаш, полигонларни қисқартириш, газ ва электр таъминотидаги муаммолар ва қишга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
2025-12-02T09:45+0500
2025-12-02T09:45+0500
2025-12-02T09:53+0500
шавкат мирзиёев
экология
тошкент
хавфсизлик
ўзбекистон
жамият
чиқиндихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53862788_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_f07a35bf85b63a11b4e02c793015bcdd.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда экологик барқарорлик, чиқиндиларни қайта ишлаш ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Аввало, Тошкентдаги экологик вазият ва ҳавони ифлослантирувчи манбаларга нисбатан чоралар муҳокама қилинди. Президент бу ишлар нафақат пойтахтда, балки барча ҳудудларда тизимли давом этиши кераклигини таъкидлади.2030 йилгача маиший чиқиндилар полигонларини 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган. Охирги йилларда 47 полигон ёпилиб, 243 гектар ер табиатга қайтарилган. Рекультивация қилинган ерларда “яшил майдон”лар барпо этиш, полигонлар атрофидаги кўкаламзорлаштириш ишларини 2026 йилдан бюджет маблағлари ҳисобига йўлга қўйиш белгиланди.Саноат ва хавфли чиқиндиларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта ишлаш бўйича ҳар бир ҳудудда камида битта лойиҳа бошлаш зарурлиги айтилди. Хавфли чиқиндиларни назорат қилиш учун ягона ахборот платформаси яратилади.Суюлтирилган газ етказиб беришдаги камчиликлар ва талон-торож ҳолатлари муҳокама қилинди. “Ҳудудгазтаъминот”га бу ҳолатларга чек қўйиш, ҳудудма-ҳудуд юриб аҳолининг муаммоларини жойида ҳал этиш топширилди.Қишда энергия ресурслари аҳолига узлуксиз етказилиши шартлиги таъкидланди.Кўп қаватли уйларда қурилиш нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда раҳбарлар жавобгарлигини кучайтирувчи қонун лойиҳаси тайёрланиши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20251201/antitsiklon-havo-zarrachalar-53844783.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53862788_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_e18ae67e2e1296ce24d80f4c65282c9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология, чиқиндилар, қайта ишлаш, полигонлар, яшил белбоғ, тошкент экологияси, газ таъминоти, суюлтирилган газ, электр тармоқлари, қишга тайёргарлик, мирзиёев йиғилиши, экология миллий қўмитаси, чиқиндидан энергия, андижон, наманган, фарғона, самарқанд, қашқадарё, тошкент вилояти, хавфли чиқиндилар, рекультивация, энергоинспекция, бюджет 2026, экологик хавфсизлик
экология, чиқиндилар, қайта ишлаш, полигонлар, яшил белбоғ, тошкент экологияси, газ таъминоти, суюлтирилган газ, электр тармоқлари, қишга тайёргарлик, мирзиёев йиғилиши, экология миллий қўмитаси, чиқиндидан энергия, андижон, наманган, фарғона, самарқанд, қашқадарё, тошкент вилояти, хавфли чиқиндилар, рекультивация, энергоинспекция, бюджет 2026, экологик хавфсизлик
Қишда электр ва газ ўчмасин — президент йиғилишда яна қандай топшириқлар берди?
09:45 02.12.2025 (янгиланди: 09:53 02.12.2025) Президент йиғилишида экологик барқарорлик, чиқиндиларни қайта ишлаш, полигонларни қисқартириш ва газ-электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш вазифалари белгиланди
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда экологик барқарорлик, чиқиндиларни қайта ишлаш ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Аввало, Тошкентдаги экологик вазият ва ҳавони ифлослантирувчи манбаларга нисбатан чоралар муҳокама қилинди. Президент бу ишлар нафақат пойтахтда, балки барча ҳудудларда тизимли давом этиши кераклигини таъкидлади.
Маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 933 миллион долларлик лойиҳалар 6 ҳудудда бошланган, аммо бошқа вилоятларда ҳаракат суст. Мавжуд лойиҳаларда ҳам инфратузилма таъминоти етарли эмаслиги қайд этилди. Ҳокимликлар ва Экология миллий қўмитасига камчиликларни тугатиш ва лойиҳаларни барча ҳудудларга кенгайтириш топширилди.
2030 йилгача маиший чиқиндилар полигонларини 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган. Охирги йилларда 47 полигон ёпилиб, 243 гектар ер табиатга қайтарилган. Рекультивация қилинган ерларда “яшил майдон”лар барпо этиш, полигонлар атрофидаги кўкаламзорлаштириш ишларини 2026 йилдан бюджет маблағлари ҳисобига йўлга қўйиш белгиланди.
Саноат ва хавфли чиқиндиларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта ишлаш бўйича ҳар бир ҳудудда камида битта лойиҳа бошлаш зарурлиги айтилди. Хавфли чиқиндиларни назорат қилиш учун ягона ахборот платформаси яратилади.
Суюлтирилган газ етказиб беришдаги камчиликлар ва талон-торож ҳолатлари муҳокама қилинди. “Ҳудудгазтаъминот”га бу ҳолатларга чек қўйиш, ҳудудма-ҳудуд юриб аҳолининг муаммоларини жойида ҳал этиш топширилди.
Шу билан бирга, электр тармоқлари ва трансформаторлар барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси тегишли масъул идораларга юкланди. 1800 километр электр тармоғида таъмирлаш сифатсиз бажарилгани аниқланган. Бош прокуратурага бу ҳолатларни текшириш, “Энергоинспекция”га эса назоратни кучайтириш топширилди.
Қишда энергия ресурслари аҳолига узлуксиз етказилиши шартлиги таъкидланди.
Кўп қаватли уйларда қурилиш нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда раҳбарлар жавобгарлигини кучайтирувчи қонун лойиҳаси тайёрланиши белгиланди.