Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари ДХР ва Харьков вилоятида икки аҳоли пунктини назоратга олди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилояти ва Донецк Халқ Республикасида икки аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Оскол дарёсининг чап қирғоғида қуршаб олинган душман гуруҳини йўқ қилишни давом эттирди. 6-армия штурмчи гуруҳларининг фаол ҳаракатлари натижасида Харьков вилоятининг Кучеровка аҳоли пункти озод қилинди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасининг Ровное аҳоли пунктини озод қилишни якунлагани, Димитровда қуршаб олинган Украина Қуролли кучлари гуруҳини йўқ қилишни ва Гришино аҳоли пунктини тозалаш ишларини давом эттираётгани маълум қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Безимяное ва Клиновое қишлоқларини озод қилди