ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Россия Донбасс ва Новороссияни ҳар қандай ҳолатда озод қилади – ҳарбий ёки бошқа йўл билан. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Ёки биз қуролли йўл билан бу ҳудудларни озод қиламиз, ёки Украина қўшинлари бу ҳудудларни тарк этади ва одамларни ўлдиришни бас қилади”, - деди Россия раҳбари “India Today” телеканалига берган интервьюсида.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқишни ва ҳарбий ҳаракатларни бошламасликни таклиф қилган, аммо Киев жанг қилишни афзал билган.
Россия президенти савол тарихини эслатди: янги ҳудудлар аҳолисининг ўзи танлов қилган.
“ДХР ва ЛХР Украина таркибда мавжуд бўлишни истамади ва буни референдумда билдирди”, - деди Путин.