Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин: Россия Донбасс ва Новороссияни ҳар қандай ҳолатда озод қилади

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин
Президент Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2025
Oбуна бўлиш
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқишни ва ҳарбий ҳаракатларни бошламасликни таклиф қилган.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Россия Донбасс ва Новороссияни ҳар қандай ҳолатда озод қилади – ҳарбий ёки бошқа йўл билан. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Ёки биз қуролли йўл билан бу ҳудудларни озод қиламиз, ёки Украина қўшинлари бу ҳудудларни тарк этади ва одамларни ўлдиришни бас қилади”, - деди Россия раҳбари “India Today” телеканалига берган интервьюсида.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқишни ва ҳарбий ҳаракатларни бошламасликни таклиф қилган, аммо Киев жанг қилишни афзал билган.
Россия президенти савол тарихини эслатди: янги ҳудудлар аҳолисининг ўзи танлов қилган.
“ДХР ва ЛХР Украина таркибда мавжуд бўлишни истамади ва буни референдумда билдирди”, - деди Путин.
Президент Владимир Путин встретился со спецпосланником Стивеном Уиткоффом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин ва Трамп вакили Украина можаросини тўхтатишни муҳокама қилди: тафсилотлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0