ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Россия қўшинлари Донецк халқ республикаси ҳудудидаги Иванополье қишлоғи устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Иванополье аҳоли пунктини озод қилди", — дейилади хабарда.
Российские войска освободили Иванполье в ДНР, сообщило Минобороны РФ
© telegram sputnikuzbekistan
/ Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳам Россия армиясини Иванополье озод қилиниши билан табриклади. У Георгий Победоносец номидаги тўртинчи алоҳида гвардия мотоўқчи бригадаси, 78- ва 1194-мотоўқчи полклари ҳарбийларининг мардлик ва жасоратини алоҳида қайд этди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳининг ҳужумчиларининг муваффақияти Константиновканинг жанубий чеккаларига яқинлашишга имкон берди ва душманнинг шаҳардаги ҳолатини қийинлаштирди. Зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари операторлари Константиновкадаги душманнинг ҳарбий нишонларини деярли тўсиқсиз аниқлаш ва йўқ қилиш имкониятига эга бўлди.