Ўсмир спортчилар орасида Президент Олимпиадаси бошланди

Мусобақалар бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика, эркин кураш, аёллар кураши, юнон-рум кураши, енгил атлетика, бадиий гимнастика, стол тенниси, баскетбол 3х3 спорт турлари бўйича ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг финал босқичи — Президент Олимпиадасига старт берилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақалар Олимпия шаҳарчасидаги спорт иншоотларида ўтмоқда. Бадиий гимнастика бўйича баҳслар — Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида, оғир атлетика мусобақалари эса Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган.
Финал босқичида ҳудудий саралашларда ғолиб чиққан, 15-17 ёшли спортчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларини 96 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади