Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларини 96 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади
Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларини 96 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон VI Ислом бирдамлиги ўйинларини 96 медаль — 29 олтин, 35 кумуш ва 32 бронза билан якунлаб, Туркиядан кейин умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг сўнгги беллашув кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 96 та медаль билан иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Кумуш медаль:Бронза медаллар:7−21 ноябрь кунлари ташкил этилган мусобақада Туркия биринчи бўлди. Учинчи ўрин Эронга насиб этди.Ўйинларнинг ёпилиш маросимида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси байроғи навбатдаги мусобақани қабул қиладиган Малайзияга топширилди.
ислом бирдамлиги ўйинлари, ўзбекистон медаллари, пара пауэрлифтинг, жию-житсу, умумжамоа ҳисоби, спорт янгиликлари, медаль статистикаси, қудратой тошпўлатова, сарварбек раҳмонбердиев, бекзод жамилов, малайзия 2029 ислом ўйинлари, туркия
ислом бирдамлиги ўйинлари, ўзбекистон медаллари, пара пауэрлифтинг, жию-житсу, умумжамоа ҳисоби, спорт янгиликлари, медаль статистикаси, қудратой тошпўлатова, сарварбек раҳмонбердиев, бекзод жамилов, малайзия 2029 ислом ўйинлари, туркия
Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларини 96 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади
Ўзбекистон 57 та мамлакат орасида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг сўнгги беллашув кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 96 та медаль билан иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Кумуш медаль:
Қудратой Тошпўлатова — пара пауэрлифтинг, оғир вазн тоифаси.
Бронза медаллар:
Сарварбек Раҳмонбердиев — жиу-житсу, -62 кг;
Бекзод Жамилов — пара пауэрлифтинг, оғир вазн тоифаси.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон спортчилари 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза, жами 96 медаль қўлга киритиб, 57 та мамлакат орасида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.