Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари яна учта аҳоли пунктини озод қилди

РФ Мудофаа вазирлигига кўра, Россия қўшинлари Днепропетровск вилояти ва ДХРда бир нечта қишлоқларни ўз назорати остига олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Россия қўшинлари Донецк Халқ Республикасининг Петровское ҳамда Днепропетровск вилоятининг Тихое ва Отрадное аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Петровское аҳоли пунктини озод қилди", — дейилади хабарда.
Хабарда қўшимча қилинганидек, ДХРнинг Красноармейск аҳоли пунктида 2-армия ҳужум гуруҳлари Украина Қуролли кучларининг Марказий ва Горняк микрорайонлари, шунингдек, ғарбий саноат зонасидаги қуршовда қолган тузилмаларини йўқ қилишни давом эттирмоқда. Ровное аҳоли пунктини душмандан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, "Шарқ" қўшинлари гуруҳи фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида Днепропетровск вилоятининг Тихое ва Отрадное аҳоли пунктлари ҳам озод қилингани маълум қилинди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси яна иккита қишлоқни озод қилди