Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия армияси Запорожье ва ДХРда яна бир неча қишлоқни озод қилди

Россия армиясининг “Шарқ” қўшинлари гуруҳлари бўлинмалари бир қатор аҳоли пунктларини озод қилиб, Запорожье вилояти ва ДХР ҳудудларида ҳужумни ривожлантирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Запорожье вилоятидаги Новое ва Сладкое ҳамда Донецк Халқ Республикасидаги Гнатовка қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Шарқ” қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари душман мудофаасининг ичкарисига силжишни давом эттирди. Запорожье вилоятининг Новое ва Сладкое аҳоли пунктлари озод қилинди", — дейилади хабарда.

Айтилишича, ҳужум давомида “Шарқ” қўшинлари гуруҳининг 127-мотоўқчи дивизияси бўлинмалари 25 квадрат километрдан ортиқ майдонни назорат остига олган ва Запорожье вилоятидаги Сладкое ҳамда Новое аҳоли пунктларини озод қилган.
Тўрт кун ичида “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Днепропетровск ва Запорожье вилоятларида бешта аҳоли пунктини озод қилиб, ҳужумни ишонч билан ривожлантирган ҳамда эгаллаб турган позицияларида мустаҳкамланган.
Шунингдек, Красноармейск аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг қуршаб олинган тузилмаларини йўқ қилиш чоғида 2-армия бўлинмалари Донецк Халқ Республикасининг Гнатовка аҳоли пунктини озод қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Запорожье вилоятида Рибное қишлоғини озод қилди