ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги катта йўл бўйлаб 46 километр масофада жами 48 минг туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ишлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида амалга оширилмоқда. Акцияда республика ижро ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Айтилишича, президент топшириғига мувофиқ, жорий йилнинг куз мавсумида 125 миллион туп, 2026 йил баҳор мавсумида эса 75 миллион туп кўчат экиш вазифаси белгиланган.
Кузги мавсумда кўчат экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида 2025 йил 8 ноябрдан бошлаб “долзарб бир ойлик” эълон қилинди.