Самарқандда ЮНЕСКО тадбири доирасида марафон ўтказилди

Марафон Самарқандда, тарихий Регистон майдонида старт олди. ЮНЕСКО Бош конференцияси доирасида ўтказилаётган беллашувларда иштирокчилар турли масофаларда куч синашди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида “Samarkand Marathon-2025” халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Марафондаги иштирокчилар 5; 10; 21,1 ва 42,2 километр масофаларда ўзаро куч синашди.
Беллашув ғолиблари:
5 км:
Эркаклар: Алишер Аҳматуллаев (Ўзбекистон);
Аёллар: Дарья Андропова (Ўзбекистон);
10 км:
Эркаклар: Юта Шитара (Япония);
Аёллар: Анастасия Сличенкова (Россия);
21,1 км:
Эркаклар: Ринас Аҳмадеев (Россия);
Аёллар: Софья Каменева (Россия);
42,2 км:
Эркаклар: Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон, Сурхондарё);
Аёллар: Жасинта Чепкоеч (Кения).
Марафон доирасида турли ёш тоифалари ва имконияти чекланган фуқаролар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди. Уларга пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Риёд 2025: Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларида 5 та медаль қўлга киритди