АҚШга жавобан: Путин ядро синовларига тайёргарлик кўриш имкониятини ишлаб чиқишни топширди

Владимир Путин ядро синовларига тайёргарлик бўйича таклифлар тайёрлашни топширди. Бу АҚШнинг ядровий синовларни қайта бошлаши эҳтимоли билан боғлиқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ўтказган тезкор йиғилишда ядро қуроли синовларини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.
Йиғилишда АҚШнинг ядровий синовларни қайта бошлаши мумкинлигига доир маълумотлар муҳокама қилинди.
Путин Россиянинг ядровий синовлар бўйича ўз мажбуриятларига содиқлигини тасдиқлади. Бироқ шартнома иштирокчилари томонидан бундай синовлар ўтказилса, Россия мутаносиб жавоб чораларини кўриши лозимлигини қайд этди.
Муҳокамалар якунида Россия раҳбари ушбу масала юзасидан тегишли идораларга топшириқ берди.

“Шу муносабат билан тегишли идораларга мазкур масала бўйича қўшимча маълумот тўплаш, уларни Хавфсизлик кенгаши майдончасида таҳлил қилиш ва ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ишларни бошлаш мумкинлиги тўғрисида келишилган таклифлар киритиш учун барча зарур чораларни кўришни топшираман”, - деди Путин.

Путин: Россия ядровий салоҳиятини ривожлантирмоқда ва ҳеч кимга таҳдид солмаяпти