Путин: Россия ядровий салоҳиятини ривожлантирмоқда ва ҳеч кимга таҳдид солмаяпти

© Sputnik / POOL
/ Oбуна бўлиш
Путиннинг таъкидлашича, “Посейдон” ва “Буревестник” қурилмалари Россияга стратегик мувозанатни мустаҳкамлаш, ядровий технологияларни ҳарбий ва фуқаролик соҳаларида жорий этиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Россия бошқа ядровий давлатлар каби ўз салоҳиятини ривожлантирмоқда ва ҳеч кимга таҳдид солмаяпти, деди Россия президенти Владимир Путин Кремлда "Буревестник" қанотли ракетаси ва "Посейдон" учувчисиз сув ости аппарати яратувчиларини тақдирлаш маросимида.
Шунингдек, у ушбу тизимлар яратилишига алоқадор барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.
"Мен сизга ва барча илмий, ишлаб чиқариш меҳнат жамоаларига, бу эса ушбу кучли, самарали, ноёб қуролни яратишда иштирок этган ўн минглаб одамларга миннатдорчилик билдирмоқчиман", - деди Россия раҳбари.
Путиннинг асосий баёнотлари:
“Посейдон” ва “Буревестник”ни ишлаб чиқиш Россия тарихи ва хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга; улар стратегик мувозанатни мустаҳкамлайди.
“Буревестник”нинг учиш масофаси ва хусусиятлари дунёдаги ракеталардан ўзига хос экани таъкидланди; синовлар даврида НАТО разведка кемаси ҳудудда қайд этилган, лекин Россия унга халақит қилган эмас.
“Посейдон”нинг тезлиги замонавий сув усти кемаларидан бир неча баравар юқори экани қайд этилди; у ядровий энергия қурилмалари асосида ишлайди.
"Буревестник" ва "Посейдон" ишланмаларида фақат маҳаллий материаллардан фойдаланилади;
“Посейдон”нинг янги ишлаш тамойиллари учувчисиз сув ости платформаларини ривожлантиришга хизмат қилади;
Ушбу технологиялар ҳарбий соҳадан ташқари фуқаролик соҳаларида ҳам — янги материаллар ва ечимларни қўллаш орқали — ютуқлар келтириши мумкин;
Ишлаб чиқилган материаллар ва технологиялар кучли компьютерлар, космик илмий-таҳлил ва қўлланмаларни ривожлантиришда фойда беради;
Россия шунчаки ўз режалари ва янги қурол тизимларини ривожлантиришда давом этяпти: "Орешник" мажмуасини серияли ишлаб чиқариш бошланди, "Сармат" тизими 2026 йилда жанговар навбатчиликка қўйилиши режалаштирилмоқда, шунингдек, гипертовушли ва янги авлод қуроллари устида иш олиб борилмоқда;
Путиннинг таъкидлаича, бундай илмий-саноат ютуқлари нафақат мудофаа салоҳиятини, балки технологик суверенитет ва иқтисодий имкониятларни ҳам мустаҳкамлайди.
Бундан ташқари, “Буревестник” ва “Посейдон”да қўлланилган ядро технологиялари кичик ўлчамли, енгил ва компакт қирилишларга эга бўлиб, уларни энергия манбаи ёки бошқа миллий иқтисодий лойиҳаларда, жумладан, Арктикада қазиб олиш ёки космик лойиҳаларда, қўллаш имкониятлари атрофида фикрлар билдирилди.
