ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Самарқандда ЮНЕСКОнинг 80 йиллиги муносабати билан "Яшил боғ" барпо этилади, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Лойиҳа "Меросга таяниб, келажакка интиламиз" шиори остида амалга оширилмоқда.
"Боқий шаҳар" мажмуаси ҳудудида 564 туп дарахт ва буталар экилади. Боғда жами 80 минг туп кўчат экиш режалаштирилган.
Боғда томчилатиб суғориш тизимлари, қуёш панеллари ва ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади.
"Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуаси ва Қорасув мавзесида "Яшил боғ" барпо этилади. У Амир Темур боғларидан илҳомланган тўққизта зонадан иборат бўлади.