ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси доирасида Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент мажмуадаги сўнгги пардозлаш ишлари, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.
Мажмуа ҳудуди кенгайтирилиб, айни пайтда унинг умумий майдони 44 гектарга етди. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қуриб битказилган. Зиёратгоҳнинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.
Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд для участия в 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО
© Пресс-служба президента Узбекистана
Зиёратгоҳ атрофида битта тўрт юлдузли, иккита уч юлдузли ва 22 та оилавий уй меҳмонхоналари ташкил этилди.
Давлат раҳбари мамжуа фаолиятини сифатли ташкил этиш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Эзгу ниятлар билан мажмуа ҳудудига дарахт кўчатлари ўтқазилди.