Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи кенгайтирилмоқда
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Самарканд, посетил мавзолей Имама Бухари.

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарга кенгайтирилган. Янги мажмуада музей ҳам ташкил этилади, у ерда Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси ва бошқа маълумотлар жойлаштирилади.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. У аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда улкан мажмуа барпо этилмоқда.
Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Самарканд, посетил мавзолей Имама Бухари

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Самарканд, посетил мавзолей Имама Бухари
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент томонидан Имом Бухорийнинг буюк изланишлари ва билими бу ерга келувчилар учун эзгу намуна бўлиши қайд этилди.
Шу мақсадда янги мажмуада инновацион музей ҳам ташкил этилмоқда. Музейда Қуръони каримда исмлари зикр қилинган 25 та пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг жамланиши ва ёзилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.
Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари ҳам қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.