ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Корея Халк Демократик Республикаси (КХДР) ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи Россиянинг Украинадаги можаронинг дастлабки сабабларини бартараф этиш истагини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилди.
Цой Сон Хи бу қўлловни 27 октябрь куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувда билдирган.
“КХДР Россия томони махсус ҳарбий операциянинг стратегик мақсадларига эришиш учун ва Украинадаги можаронинг асосий сабабларини батараф этиш учун кўраётган чораларини қўллаб-қувватлади ва ўзгармас бирдамлигини билдирди”, - дейилган хабарда.
Россия президенти Владимир Путин инқироз Ғарб Украинада содир этган давлат тўнтарилиши натижасида юзага келганини таъкидлаган. Ғарбнинг доимий равишда Киевни НАТОга тортишга бўлган уринишлари Украина можаросининг асосий сабабларидан биридир.
Россия президенти махсус операция мақсадлари сифатида, жумладан, қуйидагиларни санаб ўтган: Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш, унинг бетараф мақоми ҳамда ерда юзага келган воқеликни тан олиш.