Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

КХДР Украинадаги можаронинг дастлабки сабабларини батараф этишни қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Кристина Кормилицына / Медиабанкка ўтишЦой Сон Хи
Цой Сон Хи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2025
Oбуна бўлиш
Пхеньян Москва махсус ҳарбий операциянинг стратегик мақсадларига эришиш учун кўраётган чораларини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Корея Халк Демократик Республикаси (КХДР) ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи Россиянинг Украинадаги можаронинг дастлабки сабабларини бартараф этиш истагини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилди.
Цой Сон Хи бу қўлловни 27 октябрь куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувда билдирган.
“КХДР Россия томони махсус ҳарбий операциянинг стратегик мақсадларига эришиш учун ва Украинадаги можаронинг асосий сабабларини батараф этиш учун кўраётган чораларини қўллаб-қувватлади ва ўзгармас бирдамлигини билдирди”, - дейилган хабарда.
Россия президенти Владимир Путин инқироз Ғарб Украинада содир этган давлат тўнтарилиши натижасида юзага келганини таъкидлаган. Ғарбнинг доимий равишда Киевни НАТОга тортишга бўлган уринишлари Украина можаросининг асосий сабабларидан биридир.
Россия президенти махсус операция мақсадлари сифатида, жумладан, қуйидагиларни санаб ўтган: Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш, унинг бетараф мақоми ҳамда ерда юзага келган воқеликни тан олиш.
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина можаросини бир тунда ҳал этиб бўлмайди – Песков
Янгиликлар лентаси
0