Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари озод бўлгандан кейин Москвага етиб келди

Ўтган ҳафта Боку суди Игорь Картавихга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартирган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Sputnik Озарбайжон раҳбари Игорь Картавих Бокуда ҳибсдан озод бўлгандан кейин Москвага етиб келди. Бу ҳақда унинг ўзи РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзимни яхши ҳис қиляпман, уйга қайтганимдан хурсандман”, - деди Картавих Москвага қайтгач.

Ўтган ҳафта “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавихга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилганини маълум қилганди.
Sputnik Озарбайжон журналистлари тезроқ ўз ватанига қайтарилиши керак — Киселёв