Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбарининг эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди

© Sputnik / Nina ZotinaГлава редакции Sputnik Азербайджан Игорь Картавых
Глава редакции Sputnik Азербайджан Игорь Картавых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Игорь Картавих ҳозир Бокуда.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавихга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. Бу ҳақда “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.

“Sputnik Озарбайжон раҳбари Игорь Картавихга нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. У ҳозир Бокуда”, - деди Киселёв.

Эслатамиз, 30 июн куни Озарбайжон ҳукумати “Россия сегодня” таркибига кирувчи Озарбайжондаги Sputnik агентлигининг етти ходимини асоссиз қўлга олган эди.
Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррири Евгений Белоусов тўрт ойга ҳибсга олинганди.
“Россия сегодня” медиа гуруҳи Озарбайжон ҳукуматини ўз ходимларини озод қилишга ва номақбул вазиятни зудлик билан тартибга солишга чақирган.
Журналисты Игорь Картавых и Евгений Белоусов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2025
Sputnik Озарбайжон журналистлари тезроқ ўз ватанига қайтарилиши керак — Киселёв
Янгиликлар лентаси
0