ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон суҳбатидан кейин Украина можароси бўйича фикрини ўзгартирди. Бу ҳақда “Politico” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда ёзяпти.
Нашрнинг таъкидлашича, айнан Трампнинг Путин билан суҳбати Оқ уй раҳбарини Зеленскийга “можарони юзага келган фронт чизиғи бўйлаб якунлаш зарурлигини” айтишга ундаган.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп 16 октябрь куни телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатдан сўнг Трамп россиялик ҳамкасби билан Венгрияда учрашишини маълум қилди. Музокараларда Украина можаросини ҳал қилиш масалалари кўриб чиқилади.