Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия армияси Запорожье вилоятидаги Полтавка ва ДХРдаги Чунишинони озод қилди

Россия қўшинлари махсус ҳарбий операция ҳудудидаги қишлоқларни озод этишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожье вилоятидаги Полтавка ва ДХРдаги Чунишинони озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужумкор хатти-ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Чунишино аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилган хабарда.
Запорожье вилоятидаги Полтавка аҳоли пунктини “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари саъй-ҳаракатлари билан озод қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Украинадаги HIMARS қурилмасини яксон қилди