ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Москва шаҳрида Россия ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув “Россия энергетика ҳафталиги – 2025” халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди. Мазкур форум жаҳон энергетика соҳасидаги энг йирик ва нуфузли платформалардан бири ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро экспертлар ҳамда етакчи энергетика компаниялари иштирок этмоқда.
Учрашувда нефть-газ ва электр энергетика соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишларда олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишди.
Министр энергетики провел встречу с Александром Новаком
© Министерство энергетики
Давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин орасида 14 октябрь куни бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган эдилар.
Икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича келишувга эришилди.