Мирзиёев ва Путин иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари долзарб ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишди.
Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат ва таълим соҳаларида, шу жумладан, муҳандис кадрларни тайёрлаш борасида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Мирзиёев: Россия биз учун муҳим шерик ва иттифоқчи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади
Янгиликлар лентаси
0