https://sputniknews.uz/20251010/mirziyoev-rossiya-ittifoqchi-52592426.html
Мирзиёев: Россия биз учун муҳим шерик ва иттифоқчи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади
Мирзиёев: Россия биз учун муҳим шерик ва иттифоқчи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади
Sputnik Ўзбекистон
Россия биз учун муҳим, устувор стратегик шерик ва иттифоқчи бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади, дея маълум қилди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбедаги "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммитда сўзлаган нутқида. Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Марказий Осиё билан кенг кўламли стратегик шерикликни ривожлантиришнинг қатъий тарафдори бўлиб келаётгани учун самимий ташаккур изҳор этди.
2025-10-10T10:30+0500
2025-10-10T10:30+0500
2025-10-10T10:30+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
россия
ўзбекистон
саммит
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0a/52592591_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f44719a23efc23d35a05ab57dd02175b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия биз учун муҳим, устувор стратегик шерик ва иттифоқчи бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади, дея маълум қилди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбедаги "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммитда сўзлаган нутқида.Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Марказий Осиё билан кенг кўламли стратегик шерикликни ривожлантиришнинг қатъий тарафдори бўлиб келаётгани учун самимий ташаккур изҳор этди.Қайд этилишича, Россия раҳбарининг минтақа билан иттифоқчилик муносабатлари ва кўпқиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларидаги доимий қўллаб-қувватлаши ва шахсий эътиборини Ўзбекистон доимо ҳис этиб келган ва қадрлайди.Мирзиёевнинг сўзларига кўра, шу билан бирга, геосиёсий зиддиятлар ва жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари кучайиб бораётгани, янги хавф ва таҳдидлар минтақада барқарорликни таъминлаш йўлида формат доирасида янада яқин мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни талаб этмоқда.Бозорларда ноқулай конъюнктура сақланиб қолаётган ва ташқи таъсирлар кучайиб бораётган шароитда ўзаро савдо кўрсаткичларида ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга эришилмоқда.Маълум қилинишича, ўтган йил якунлари бўйича ва жорий йилда Ўзбекистоннинг Россия ва минтақа мамлакатлари билан ўзаро товар айланмаси 15 фоизга ўсди.Сўзининг якунида Мирзиёев минтақанинг барча мамлакатлари хавфсизлиги, барқарор тараққиёти ва равнақини таъминлаш йўлида Россия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий эканини яна бир бор таъкидлади.Душанбеда "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит бўлиб ўтди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.
https://sputniknews.uz/20251009/markaziy-osiyo-rossiya-sammit-mirziyoev-52586725.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0a/52592591_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9d32e3f6672025982e6f7cfce8f33101.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев "марказий осиё - россия" форматидаги иккинчи саммит нутқ россия
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев "марказий осиё - россия" форматидаги иккинчи саммит нутқ россия
Мирзиёев: Россия биз учун муҳим шерик ва иттифоқчи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади
Мирзиёев Россия президентига МО билан кенг кўламли стратегик шерикликни ривожлантириш тарафдори бўлиб келаётгани учун миннатдорлик билдириб, унинг табиий шериклар бўлган мамлакатларимиз ҳамкорлигига янги суръат беришга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия биз учун муҳим, устувор стратегик шерик ва иттифоқчи бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади, дея маълум қилди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбедаги "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммитда сўзлаган
нутқида. Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Марказий Осиё билан кенг кўламли стратегик шерикликни ривожлантиришнинг қатъий тарафдори бўлиб келаётгани учун самимий ташаккур изҳор этди.
Қайд этилишича, Россия раҳбарининг минтақа билан иттифоқчилик муносабатлари ва кўпқиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларидаги доимий қўллаб-қувватлаши ва шахсий эътиборини Ўзбекистон доимо ҳис этиб келган ва қадрлайди.
“Россия биз учун муҳим, устувор стратегик шерик ва иттифоқчи бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлайман. Умумий тарих, кўпасрлик алоқалар, халқларимизнинг маданий ва дунёқараш жиҳатдан яқинлиги, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ва ишончли муносабатлар бундай ҳамкорликнинг мустаҳкам ва ўзгармас асоси ҳисобланади”, - деди Ўзбекистон етакчиси.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, шу билан бирга, геосиёсий зиддиятлар ва жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари кучайиб бораётгани, янги хавф ва таҳдидлар минтақада барқарорликни таъминлаш йўлида формат доирасида янада яқин мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни талаб этмоқда.
“Биз минтақамизнинг Россия билан иқтисодий шериклигини тубдан кенгайтиришдан манфаатдормиз. Буни биргаликдаги фаолиятимизнинг асосий йўналиши, деб ҳисоблаймиз”, - деди Ўзбекистон раҳбари.
Бозорларда ноқулай конъюнктура сақланиб қолаётган ва ташқи таъсирлар кучайиб бораётган шароитда ўзаро савдо кўрсаткичларида ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга эришилмоқда.
Маълум қилинишича, ўтган йил якунлари бўйича ва жорий йилда Ўзбекистоннинг Россия ва минтақа мамлакатлари билан ўзаро товар айланмаси 15 фоизга ўсди.
Сўзининг якунида Мирзиёев минтақанинг барча мамлакатлари хавфсизлиги, барқарор тараққиёти ва равнақини таъминлаш йўлида Россия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий эканини яна бир бор таъкидлади.
Душанбеда "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит бўлиб ўтди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.