Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия армияси Привольени назоратга олди

Қўшинларнинг олға юриш ҳаракатлари учун Приволье аҳоли пункти муҳим аҳамиятга эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги Привольени назорат остига олиб, Украина Қуролли кучлари мудофааси ичкарисига тўрт километрдан кўпроқ масофага кириб борди, дея маълум қилди РИА Новости Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб.
"Приволье аҳоли пункти учун жанговар ҳаракатлар натижасида "Восток" қўшинлари гуруҳи ҳарбий хизматчилари душман мудофаа ҳудудини назорат остига олди ва тўрт километрдан кўпроқ чуқурликка кириб борди," - дейилади хабарда.
Вазирликнинг қайд этишича, ушбу кичик аҳоли пункти "Шарқ" қўшинлари гуруҳининг Днепропетровск вилоятидаги кейинги ҳаракатлари учун муҳим аҳамиятга эга.
Ўтган ҳафта ДХР раҳбари Денис Пушилин таъкидлаганидек, Россия ҳарбийлари Днепропетровск вилоятида душман мудофаасини ёриб ўтиб, ҳужум ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Унинг хабар беришича, Украина армияси Степовое, Сосновка ва Вербовое атрофида позицияларни йўқотмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДХРдаги Балаганни озод қилди