ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Украина ҳарбийлари Суми йўналишида Кондратовка ҳудудида қарши ҳужумга ўтишга уринди, бироқ улар тўлиқ тор-мор этилди. Бу ҳақда РИА Новостига куч ишлатар тузилмалардаги манба маълум қилди.
“Украина жангарилари 158-алоҳида механизациялашган бригада билан Кондратовка ҳудудида қарши ҳужумга ўтишга уринишди. Бараварига ўт очиш жараёнида ҳужум қайтарилди, душманнинг ҳужумчи гуруҳи тўлиқ яксон қилинди”, - дейилади хабарда.
Эслатамиз, Россия ҳарбийлари сентябрь охирида Суми вилоятидаги муҳим стратегик Юнаковка қишлоғини озод қилган эди.