ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Андреевка ҳамда Донецк Халқ Республикасидаги Московское аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятидаги Андреевка аҳоли пунктинни озод қилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида ДХРдаги Московское аҳоли пунктини озод қилгани, шу билан бирга Димитров аҳоли пунктининг шарқий қисмига кириб, турар-жой кварталларида ҳужумни ривожлантираётгани маълум қилинган.