ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги вазият Украинанинг давлат сифатида йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Беларусь президенти Александр Лукашенко шундай фикр билдирди.
Беларусь етакчисининг таъкидлашича, у ҳар куни Россия Қуролли кучлари фронтда фаол олға силжиётганини кузатмоқда. Лукашенко тез ҳаракат қилиш кераклигини қайд этди.
“Бу Украинанинг давлат сифатида йўқ бўлишига олиб келиши мумкин”, - деди сиёсатчи  “Россия 1” журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида.
Лукашенконинг қўшимча қилишича, Украина можаросини ҳал қилиш муаммоси Владимир Зеленскийда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ва Бош штаб раҳбарияти билан йиғилишда махсус ҳарбий операция ҳудудидаги бутун жанговар туташув чизиқлари бўйлаб стратегик ташаббус Россия Қуролли кучлари томонида эканини маълум қилганди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Украина армияси бутун фронт бўйлаб чекинмоқда, Россия армияси эса 5 минг кв. км. ва 219 та аҳоли пунктини назоратга олган.