ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Буюк Британия, Европа иттифоқи ва АҚШ Россиянинг махсус ҳарбий операциядаги муваффақиятларини эътиборсиз қолдирмоқда, дея ёзади Американинг “The National Interest” (NI) журнали.
Нашрнинг ёзишича, Брюссель, Вашингтон ва Лондон НАТО томонидан етказиб берилаётган қуроллар Киевга Россия муваффақиятининг олдини олишга ёрдам бериш имкониятини бермаётганини кўрмаяпти.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операция ҳудудидаги бутун жанговар туташув чизиқлари бўйлаб стратегик ташаббус Россия Қуролли кучлари томонида экани ва душман фронт чизиғи бўйлаб чекинаётганини маълум қилган эди.