Россиянинг янги элчиси ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Бахтиёр Саидов Россия элчисига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида юксак муваффақиятлар тилаб қолишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Алексей Ерховдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Икки томонлама кун тартибимизни илгари суриш ва барча соҳаларда ҳамкорлигимизни кенгайтиришда яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида юксак муваффақиятлар тилаб қоламиз”, – дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Алексей Ерхов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига тайинланган эди. Бунгача у айнан шу мақомда Россиянинг Туркиядаги дипломатик миссиясини муваффақиятли равишда якунлаган.
Матбуот маркази
Анонс: Россия олийгоҳларида таълим олишга қизиқиш нега ортиб бормоқда