ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия фуқароларига ички паспортдан фойдаланган ҳолда мамлакатга киришга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда ва зарурий ички давлат тартиб-таомиллари ўтказилмоқда. Ҳозирда томонлар айрим жиҳатлар бўйича келишув ишлари олиб бормоқда. Шу боис буни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта”, - дея маълум қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати “Известия” нашрига.
2025 йил май ойида Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларининг 30 кунгача бўлган муддатга ички ҳужжат ёки ID-карта орқали мамлакатга киришига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Бундай топшириқ президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 15 майда имзолаган мамлакатга сайёҳлар оқимини кескин ошириш тўғрисидаги фармонида белгиланган.