Ўзбекистон фуқаролари Россияга миллий паспорт билан кириши мумкин бўлиши кутиляпти

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, ҳозир томонлар айрим жиҳатлар бўйича келишув ишлари олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия фуқароларига ички паспортдан фойдаланган ҳолда мамлакатга киришга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда ва зарурий ички давлат тартиб-таомиллари ўтказилмоқда. Ҳозирда томонлар айрим жиҳатлар бўйича келишув ишлари олиб бормоқда. Шу боис буни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта”, - дея маълум қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати “Известия” нашрига.
2025 йил май ойида Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларининг 30 кунгача бўлган муддатга ички ҳужжат ёки ID-карта орқали мамлакатга киришига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Бундай топшириқ президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 15 майда имзолаган мамлакатга сайёҳлар оқимини кескин ошириш тўғрисидаги фармонида белгиланган.
Жорий йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистонга 536,8 минг россиялик келган. Январь-август ойида Россияга 1,8 млн ўзбекистонлик борган.
Янгиликлар лентаси
0