Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони қарийб 50 фоизга ошди

© Sputnik / Бахром ХатамовТуристы в Узбекистане
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2025
Oбуна бўлиш
Сайёҳлар асосан қўшни давлатлардан келмоқда. Хусусан, Қирғизистондан 1,8 млн, Қозоғистон ва Тожикистондан 1,4 млн нафардан сайёҳ келган.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 6,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган”, - дейилган хабарда.
Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Қирғизистон – 1 846 030 нафар;
Қозоғистон – 1 466 535 нафар;
Тожикистон – 1 441 618 нафар;
Россия – 536 849 нафар;
Афғонистон – 267 485 нафар;
Туркманистон – 208 864 нафар;
Хитой – 103 158 нафар;
Туркия – 96 492 нафар;
Ҳиндистон – 38 008 нафар;
Корея Республикаси – 25 057 нафар;
бошқа давлатлар – 289 023 нафар.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Ўзбекистон ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд долларга етказиш асосий мақсад қилиб белгиланган.
Башня Шухова в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2025
Bukhara Tower: "Шухов минораси" сайёҳларни нимаси билан ўзига жалб қилмоқда — фото
Янгиликлар лентаси
0